Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июль/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Владимир Норов: Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди

ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. “Дунё” АА мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг (ШҲТ ТИВК)  йиғилиши якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов сўзга чиқиб қуйидагиларни айтди:


- Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари ШҲТ маконида умумий хавф ва таҳдидларга ўз вақтида ва биргаликда жавоб бериш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди, ШҲТ кун тартибидаги долзарб вазифаларга эътибор қаратгани баробарида  уларнинг ҳал этилиши бўйича аниқ таклифларни билдирди.

Мавзуга оид

ШҲТнинг Самарқанд саммити натижалари Жан...

Самарқандда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбар...

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторл...

Кеча пойтахтимизда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғи...

Италия ОАВ ШҲТ Ташқи ишлар вазирлар кенг...

Италиянинг “Askanews” янгиликлар агентлиги яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо ...

Сўнгги янгиликлар