Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Владимир Норов: Ўзбекистон МДҲнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланашидан манфаатдор

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон  ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов  бугун Душанбе шаҳрида ташкил этилган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон МДҲнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланашидан ҳамда Ташкилот халқаро нуфузи барқарор ошиб боришидан манфаатдор экани маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Бугун биз доимий геосиёсий нотинчлик, халқаро муносабатларнинг тубдан ўзгариши, беқарорлик ва ноаниқлик омилларининг кучайиб бориши, маҳаллий даражадаги қуролли тўқнашув ўчоқларининг кескинлашиши, террористик кучларнинг фаоллиги ва экологик муаммоларнинг оқибатларининг ортиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. -  Ушбу инқирозли вазиятлар бутун Ҳамдўстлик ҳудудига жиддий таъсир кўрсатиб, минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизлик, сиёсий барқарорлик, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда.  Дунёда содир бўлаётган ҳодисаларнинг тезкорлиги ва халқаро муносабатларда минтақалашиш жараёнларининг ўрни ортиб бораётгани Ҳамдўстликнинг бугунги кун воқелигига доимий мослашуви зарурлигини тақозо этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхал...

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Эл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Варшавада ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимиров Норов Польшага ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг ...

Тошкент давлат шарқшунослик университети...

Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ)нинг бир гуруҳ талабалари Ташқи ишлар вазир...

Сўнгги янгиликлар