Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июль/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Владимир Норов: Самарқанд Декларациясида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича ҳамжиҳатликдаги нуқтаи назарлари акс этади

ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/.  ШҲТ ТИВК йиғилишида сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов жорий йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


– Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд Декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган. Ҳужжатда, шунингдек, амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндошувлар баён этилган.

ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишининг асосий қисми Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга оширишнинг кенг қамровли режаси, Транспорти соҳасидаги ўзаро боғлиқлик концепцияси, Саноат кооперацияси дастури, «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисида»ги низом ва бошқа муҳим ҳужжатларни бойитишга қаратилган.

Мавзуга оид

17 июнь куни ШҲТ мамлакатлари экспертлар...

Жорий йил 17 июнь куни Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) ШҲТ Хартиясининг 20 йиллиг...

Покистонда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги...

Ўзбекистон элчихонасида Покистон ва халқаро алоқалар маркази (Center of Pakistan and Inter...

Беларусь Ўзбекистон томонидан Душанбе са...

Беларусь Миллий фанлар академияси Фалсафа институти тадқиқотчиси Алексей Дзермант «Belarus...

Сўнгги янгиликлар