Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

24/Июнь/2021   Долзарб

Владимир Соколин: форум якуни бўйича қабул қилинадиган ҳужжат нафақат парламентлараро, балки глобал миқёсдаги устуворликларга эришиш борасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади


БУХОРО, 24 июнь. /«Дунё» АА/. «Барқарор ривожланишга эришиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форумидa иштирок этаётган МДҲ давлатлараро статистика қўмитаси раиси Владимир Соколин «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳақида тўхталиб ўтди.

- Бугунги кунда аҳолини рўйхатга олиш ишларини олиб бориш мавзуси дунёдаги барча миллий статистика хизматлари учун энг долзарб ҳисобланади, - деди у. - 2015 йил июнь ойида БМТ 2020 йилда Аҳолини рўйхатга олиш раунди эълон қилингани тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди ва мутлақ кўпчилик давлатлар бу энг йирик статистик ишларга тайёргарлик кўра бошлади.

МДҲ мамлакатлари учун аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамияти, биринчи навбатда, унинг натижаларига кўра аҳоли сони ва мамлакат ҳудудида жойлаштирилиши билан белгиланади. Аҳолини рўйхатга олиш асосий, айрим жиҳатдан эса аҳолининг демографик, этнолингвистик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақидаги ягона ахборот манбаидир. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тавсифловчи кўплаб муҳим кўрсаткичларни мослаштиришга ва ишлаб чиқилаётган таҳлилларни пухта тайёрлашга имкон беради.

Жорий статистика маълумотлари билан бирга миллий аҳолини рўйхатга олиш натижалари Ҳамдўстлик ҳудудида меҳнат муҳожирларининг вақтинчалик ҳаракатларини ҳамда умумий миграция оқимлари ҳажми ва йўналишларини баҳолаш имконини беради.  Шунингдек, у меҳнат бозорларининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Миллий аҳолини рўйхатга олиш учун тайёргарлик кўриш бўйича фаол иш олиб борилаётган Ўзбекистонда ўтган бир ярим йил ичида рўйхатга олиш билан бевосита боғлиқ бўлган учта муҳим ҳужжат қабул қилинди. Ўзбекистон Президентининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги фармони, «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун ва «Миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор шулар жумласидандир. Жорий йилнинг ноябрь ойида аҳолини рўйхатга олиш   ишлари синов тариқасида режалаштирилган.

Аҳолини рўйхатга олиш муҳим ва мураккаб тадбир ҳисобланади. Ўзбекистон миллий статистика хизмати аҳолини рўйхатга олишни тайёрлаш ва ўтказишда барча даражаларда ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатиши зарур. Хусусан, давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги мувофиқлаштирилган ишлар талаб этилади.

Биз Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси билан фаол ҳамкорлик қилиб келаяпмиз. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисини Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги №1,3,4,5,6,7,8,9,11 ва 17-сонли кўрсаткичлар бўйича ҳисоблаш мумкин.

Шу нуқтаи назардан, мен ушбу форум БРМга эришишда самарали мониторинг ёндашувларини ишлаб чиқиш учун жуда муҳим амалий аҳамиятга эга, деб таъкидламоқчиман. Умид қиламанки, форум якуни бўйича қабул қилинадиган ҳужжат нафақат парламентлараро, балки умуман, глобал миқёсдаги устуворликларга эришиш борасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Камбағалликни камайтириш сари мақсадлар ...

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида кун тартибида турган долзарб вазифалар, жум...

Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатор...

Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги делегация кеча ...

Ёшлар сиёсати масаласи давлатлараро дара...

Ор Йеуда (Исроил) шаҳри ҳокими ўринбосари Жанна Коэн «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига 12...

Сўнгги янгиликлар