Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Декабрь/2021   Долзарб

Владислав Хан: Ўзбекистонда фаолият юритаётган этник корейслар икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади

СЕУЛ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Чет элларда яшовчи корейслар ҳаётига бағишланган мақолаларни чоп этувчи «Корё сарам» веб-сайти асосчиси ва модератори Владислав Хан «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервюсида Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда корейс диаспорасининг ролига тўхталди:


– Ўзбек ва корейс халқларининг маданияти ва менталитети бир-бирига жуда яқин. Бағрикенглик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, олижаноблик, ёши улуғларга эҳтиром кўрсатиш каби боқий қадриятларимиз жуда ўхшаш. Бу, эҳтимол, икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда корейслар маданияти ва менталитетини яхши билишади, чунки у ерда тўртинчи йирик хорижий корейс диаспораси яшайди. Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида яшовчи корейсларнинг 80 йиллик тарихи мобайнида улкан ютуқлар қўлга киритилди, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг демократик эркинликлар ва янги билимларга асосланган этник корейсларнинг салоҳияти сезиларли даражада ўсди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан кўпмиллатли жамиятни демократлаштиришнинг ёрқин намунаси сифатида мамлакат фуқаролари, шу жумладан, корейслар учун кенг имкониятлар эшиги очилди.

Шу ўринда ёш корейс ишбилармонлари томонидан ташкил этилган «Корёин» клубини мисол келтириш мумкин. Бугунги кунда ушбу клуб турли ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар орқали ўз ватандошларини ортидан эргаштира оладиган 60 нафардан зиёд билимли, мустақил ёш ишбилармонлардан таркиб топган. 

Корейс миллатига мансуб йигит-қизлар ўз имкониятларини тарихий ватани билан алоҳида стратегик муносабатлар мақомига эга бўлган мустақил давлат шарофати билан рўёбга чиқармоқда. Корейс маданият марказлари уюшмасининг Ёшлар маркази турли соҳаларда минглаб ёшларни қамраб олган бўлиб, уларнинг фаолияти кўпинча хорижлик корейслар жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади.

Ўзбекистонда яшаётган корейслар икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Жанубий Корея учун кучли диаспора Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги боғловчи кўприк вазифасини ўтайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётида Жанубий кореялик сармоядорлар иштирокида 900 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда ва республика иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошади. Яна шуни ишонч билан айтишим мумкинки, ушбу корхоналарнинг кўпчилигида корейслар меҳнат қилиб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Хулоса қилиб шуни таъкидлашни истардимки, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ва ишончли дўстларидан биридир. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар алоҳида стратегик шерикликка айлангани боис, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар янада мустаҳкамланиб, кенгайиб боришига ишонамиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги страте...

Бугун мамлакатимиз элчихонаси томонидан Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ...

Бухоро халқаро форумида Беларусда ёшларг...

www.belta.by сайтида Беларусь Миллий мажлиси ҳузуридаги Ёшлар кенгаши (парламенти) раиси Е...

Корхона қўллаб-қувватланиб, кластерга ай...

Бугун давлатимиз иқтисодий сиёсатининг асосий моҳияти – маҳаллийлаштириш, рақобат, иш ўрни...

Сўнгги янгиликлар