Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2022   Ватандошларимиз

Владивосток шаҳрида Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

ВЛАДИВОСТОК, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Владивосток шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган кунга бағашланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда “Ўзбек тилининг дўстлари” клуби аъзолари, Приморск ўлкасидаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, ўлкада меҳнат қилаётган юртдошлар, ўзбекистонлик талабалар, фаол ватандошлар  ҳамда маҳаллий адабий жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимиз Конституциясининг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, Асосий қонунимиз ўзида акс эттирган  тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим дастуриламал ҳужжат эканлиги ҳақидаги фикрларини ўртоқлашдилар.

Маданий-маърифий тадбир доирасида ўзбек миллий кийимлари, чолғу асбоблари, халқ амалий санъати буюмлари, Ўзбекистон манзаралари акс этган фотосуратлар ва мамлакатимиз тарихи тўғрисидаги ахборот материаллари бурчаги ташкил этилди.

Ватандошларимиз томонидан тайёрланган қатор саҳна кўринишлари намойиш этилди, Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли  фильмлар намойиш этилгани баробарида маҳаллий шоирларнинг ижод намуналари тингланди.

Бош консул Рустам Исмоилов сўзга чиқиб, ушбу қутлуғ сана муносабати билан тадбир иштирокчиларини қутлар экан, мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг ҳоҳиш-иродаси, миллат ғурури, эрки ва озодлигини, ижтимоий онг ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонун эканлигини таъкидланди.

Владивосток шаҳрида фаолият кўрсатадиган ўзбек маданий гуруҳлари аъзоларининг мусиқий чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан Владивостокда меҳнат қилаётган фуқароларимиз, ўзбекистонлик талаба ёшлар, фаол ватандошлар ва уларнинг фарзандлари ўртасида викторина ҳам ташкил этилди. Унинг ғолиблари ва фаол иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.

Мавзуга оид

Сенат Раиси Санкт-Петербург шаҳрида вата...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясин...

Япониядан муносабат: Ўзбекистон дипломат...

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси томонидан юртдошларимизни қўлла...

Мокпо шаҳридаги ватандошлар учун элчихо...

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ва...

Сўнгги янгиликлар