Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Спорт

Владивостокда мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббускорлигида минифутбол мусобақаси бўлиб ўтди

ВЛАДИВОСТОК, 23 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари билан ҳамкорликда ушбу шаҳарда спортнинг минифутбол тури бўйича “Бош консулхона кубоги-2022” мусобақаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда Приморск ўлкасида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз, ўзбек диаспорал ташкилотлари вакиллари, юртдош талаба ёшлар ва фаол ватандошлардан ташкил топган 16 жамоадан иборат бўлган 300 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишди.

Мусобақаларнинг очилишида Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консули Р.Исмаилов сўзга чиқиб, ушбу спорт тадбири Приморск ўлкасида бўлиб турган ўзбекистонлик фуқаролар орасида илк бор ташкил қилинганлигини қайд этар экан, келажакда бундай беллашувлар турларини янада кўпайтириш мамлакатимиз фуқаролари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Қарийб 11 соат давомида кўтаринки руҳда кечган мусобақалар якунида 1-, 2- ва 3-ўринни қўлга киритган жамоалар аниқланди. Совриндорларга Бош консулхонанинг кубоги, дипломи ва бошқа совғалари тақдим этилди.

Мавзуга оид

Юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломл...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан "Жисмоний...

Ўзбекистон чавандозлари АҚШда бўлиб ўтад...

Бишкекда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евроосиё лигасининг жаҳон кубоги ҳамда Евроо...

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни мунос...

Куни кеча Тошкент шаҳрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Мен ғолиб» ...

Сўнгги янгиликлар