28/Июнь/2022 Сиёсат
ВЛАДИВОСТОК, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 25 июнь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасини Россия Федерацияси “Бутунжаҳон ўзбек бирлашмалари конгресси” Минтақалараро ижтимоий ташкилоти раиси Раҳим Исломов “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида қуйидагича изоҳлади:
– Мен Хабаровск шаҳрида бир неча йиллардан буён истиқомат қилиб келмоқдаман. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ўзгаришларни ижтимоий тармоқлар орқали ва бевосита кузатиб бораман.
Бугунги долзарб глобаллашув жараёнида Конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, авваламбор, халқ манфаати, унинг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси билан танишиб чиқар эканман, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан чет элда юрган фуқароларга ҳам жуда катта эътибор қаратилаётганига яна бир бор амин бўлдим.
Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни, албатта, референдум орқали ташкил этилишини қўллаб-қуватлаган ҳолда, мазкур жараёнда барча ватандошларимизни фаол бўлишга чақириб қоламан!