Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   COVID-19

Якшанба куни Ўзбекистонда 360 кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди


ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 354  тага ортиб, умумий касалланганлар 181 минг 312 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 6 кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (102), Тошкент (86), Самарқанд (40)  ва Фарғона (30) вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 327 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 177 минг 213 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 5 нафар бемор тузалган.

Кеча 3 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус юқтирган 2 минг 809 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

COVID-19: Ўзбекистонда чоршанба куни кор...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 83 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. А...

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 229...

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 229 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касал...

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 3...

Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, 13 октябрь куни мамлакатимизда 319 ки...

Сўнгги янгиликлар