Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   Иқтисодий дипломатия

Яна бир япон корпорацияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди


ТОКИО, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси «IHI Corporation» корпорациясининг маркетинг бошқармаси менежери Атсуси Яги билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида компания вакили Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва улар бераётган салмоқли натижалар, мамлакатимизда чет эллик сармоядорлар, жумладан, бизнес юритиш учун  яратилган қулай шароитлар билан таништирилди.

Атсуси Яги ўзбек томони билан қўшма энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб бериш, инфратузилма объектлари (туннел ва кўприклар) қурилишида иштирок этиш юзасидан қизиқиш билдирди. Бундан ташқари, корпорация электр станцияларида аммонийдан фойдаланиш соҳасидаги ишланмаларни тадбиқ этиш бўйича кенг қамровли фаолият олиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда «IHI Corporation» вакили «Ўзкимёсаноат» АЖ маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратди.

«IHI Corporation» вакиллари савдо-иқтисодий муносабат кўламларини фаоллик билан кенгайтиришдан то Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишга қадар бўлган ўзаро ҳамкорлик юзасидан қизиқиш билдирди.

Шунингдек, япон корпорацияси томонидан Ўзбекистоннинг энергетика, қурилиш, транспорт вазирликлари билан ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама этишга ҳам ҳозирлик билдирилди.

 «IHI Corporation» корпорацияси 1853 йилда ташкил топган. У оғир саноат соҳасидаги юқори даражадаги инженерлик салоҳиятига эга бўлган кўп қиррали ишлаб чиқарувчи корпорация ҳисобланади. «IHI Corporation» авиация двигателлари, саноат ва умумий фойдаланишда қўлланиладиган ускуналар, жумладан, энергетика ускуналари, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари ва денгиз иншоотлари барпо этишга ихтисослашган. Корпорация Японияда 15 та, хорижий мамлакатларда эса 13 та бўлимига эга. Унинг йиллик айланмаси 13,4 миллиард долларни ташкил этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Моддий меросни сақлаш ва таъм...

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси Моддий меросни сақлаш ва таъмирлаш масалала...

Наманганда етиштирилган мева-сабзавотлар...

Наманганлик мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томон...

Украинанинг Харьков вилояти Ўзбекистон б...

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ташаббуси билан Харьков вилояти...

Сўнгги янгиликлар