Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

29/Август/2021   Мустақилликка 30 йил

Янги Ўзбекистон Туркиянинг Ван шаҳрида тақдим этилди


АНКАРА, 29 август. /“Дунё” АА/. Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон истиқлолининг 30 йиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари Ван шаҳрида маҳаллий жамоатчилик, тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакилларига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ААнинг мухбири.

Ван шаҳридаги маҳаллий Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган тадбирда истиқлол неъматининг аҳамиятига урғу берилди. Бундан 30 йил аввал ўз мустақиллигига эришган Ўзбекистонда бугунги кунда замонавий демократик давлат барпо этилаётгани билан боғлиқ далилларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тақдимот давомида сўнгги беш йилда мамлакатда амалга оширилган янгиланишлар “Янги Ўзбекистон” иборасида ўз тажассумини топаётгани, бу жараёнда Туркия билан ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро алоқалар ҳам изчил равнақ топаётгани қайд этилди.

Шу ўринда Ван вилоятининг мамлакатимиздаги мувофиқ ҳудудлар билан савдо-тижорий ҳамда маданий-гуманитар муносабатларини ривожлантириш имкониятлари мавжудлигига эътибор қаратилди.

Ван Савдо-саноат палатаси раиси Неждет Таква Ўзбекистон сўнгги йиллар давомида эришган муваффақиятларга юқори баҳо берди. У Ўзбекистоннинг муборак номи, Янги Ўзбекистон ибораси Туркияда ҳам бот-бот янграётганини таъкидлади.

“Ўзбекистондаги ўзгаришларни яқиндан, мунтазам кузатиб келаман. Биз Ван шаҳридаги тадбиркор ва ишбилармонларнинг Ўзбекистон билан алоқаларини чуқурлаштиришини истаймиз”, - деди Неждет Таква.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Ван Туркиянинг шарқий қисмида жойлашган вилоят бўлиб, унда қарийб 1 миллион 150 минг аҳолиси истиқомат қилади. Иқтисодиёти чорвачилик ва деҳқончиликка асосланган. Ван Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркор ва фирмаларнинг сони 16 мингтани ташкил этади. Вилоятнинг ғарбий ҳудудида таркибидаги сода жиҳатидан дунёда биринчи ўринда турадиган Ван кўли жойлашган.

Мавзуга оид

Хитойнинг мамлакатимиздаги элчиси Ўзбеки...

Ўзбекистондаги хорижий дипломатлар ўзбек халқига Ватанимиз Давлат Мустақиллигининг 29 йилл...

Сеулдан қутлов: Ўзбекистон демократик ян...

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, Кемёнг университети профессори Чон Дэ ...

Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз мус...

Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси Сиёсий ва ахборот тадқиқотлари маркази билан ҳамкорли...

Сўнгги янгиликлар