Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Медиа

«Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» мадиа-ҳафталиги иқтидорли ёшлар учун мастер-класлар бўлиб ўтмоқда


ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, «Менинг юртим» телеканали каби қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» мадиа-ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

7 майгача давом этадиган ҳафталик дастуридан ўнлаб конференция, маҳорат дарслари, фильм намойишлари, фестиваллар, ижодий учрашувлар, форум ҳамда тақдимотлар ўрин олган.

Ҳафталикнинг барча тадбирлари ёш журналистлар, иқтидорли ёш мутахассислар ва талабаларнинг касб маҳорати, билим даражасини оширишга, ижодий ва касбий ривожлантиришга йўналтирилган.

Хусусан, дастур давомида германиялик медиа-эксперт Рене Фалькнер томонидан кастинг асосида танланган ёш журналистлар махсус гуруҳи учун йиллик медиа курсларининг очилиши, россиялик журналист Борис Максудов иштирокида ёш журналистлар учун махсус учрашув ва маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони оммавий ахборот восита...

Саудия Арабистонининг «Almauctahlek.com» ва «Сихха ва гада» ахборот сайтларида Ўзбекистон...

Ўзбекистон Президентининг БМТ Инсон ҳуқу...

Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири - «The Korea Post» журнали веб...

«New Delhi Times»: Ўзбекистон Президенти...

Ҳиндистоннинг етакчи газеталаридан бири - «New Delhi Times» веб-саҳифасида бош муҳаррир Ан...

Сўнгги янгиликлар