Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Сентябрь/2020   Жамият

Япония компаниялари билан меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинмоқда

ТОКИО, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан ушбу давлатнинг “Jyonan Kotsu Co.Ltd.” компанияси вакиллари Х.Сасами ва Э.Сасами ҳамда “Inagawa Medical Welfare Group” компанияси вакили Т.Фуживара билан учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мулоқотда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Японияда иш билан таъминлаш масалалари ўрганилди.

“Jyonan Kotsu Co.Ltd.” компанияси Японияга хориждан ишчи кучи жалб қилиш ҳамда маҳаллий иш берувчиларни хорижий ишчи кучи билан таъминлаш соҳасида фаолият юритади. Шунингдек, мазкур компаниянинг Самарқанд вилоятида ҳамкорлик асосида шакллантирган “Jyonan-Staff Bank” хусусий бандлик агентлиги ҳам мавжуд. Мазкур агентлик томонидан ҳозирги кунда Японияга келиш истагини билдирган фуқаролар япон тили курсларида тил ўрганишмоқда ҳамда касбга тайёрланмоқда.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, улар асосан қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона хизмати, кичик тиббиёт ходимлари (ҳамшира) ҳамда қариялар уйида хизмат олиб борадиган фуқароларни Японияга ишга жалб қилиш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда “Jyonan-Staff Bank” хусусий бандлик агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги ва қариялар уйида хизмат олиб борадиган 30 нафарга яқин мутахассис тайёрланмоқда.

Учрашувда Ўзбекистондан жалб қилинган фуқароларнинг янги муҳитда мослашиши, япон тилини ўрганишдаги иқтидори, Ўзбекистон халқининг ўз миллий қадриятларга содиқлиги, хусусан, меҳнаткаш ва меҳмондўстлиги алоҳида эътиборга лойиқ экани қайд этилди.

“Inagawa Medical Welfare Group” компанияси вакили Т.Фуживаранинг сўзларига кўра, у 2018-2019 йилларда Ўзбекистонда бўлган ва кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш механизми билан танишган.

Т.Фуживара 6-7 йил давомида қариялар уйида хизмат кўрсатиш борасида Вьетнам давлати билан “техник стажёрларни тайёрлаш” дастури доирасида ишлаб келишини билдирди. Унга кўра, мазкур соҳада фаолият юритиш учун, биринчи навбатда, япон тилини билиш ва соҳа бўйича ишлашда тўғри йўналишга эга бўлиш талаб этилади.

Компания вакилларига Ўзбекистон билан Япония ҳукуматлари ўртасида имзоланган “махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш доирасида ахборот ҳамкорлигини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик меморандуми механизми ишлаб чиқилаётгани, мазкур ҳужжат тез фурсатларда ҳукуматлар келишуви якунига кўра, амалиётга татбиқ этилиши билдирилди.

Шу ўринда элчихона томонидан компания вакилларига “махсус малакали ишчилар” виза тизими иш бошлагунга қадар, фуқароларни тил ўргатиш курсларида ва малака курсларида тайёрлаш ишларини жадаллаштириш, тизим ишга тушгач, фуқароларни Японияга юбориш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди. “Махсус малакали ишчилар” мақомига эга меҳнат мигрантларини Японияга йўналтириш, уларни иш билан таъминлаш борасида биргаликда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

“Қанча шонинг бўлса Ватанни кўтар!”...

Ватан тақдири ва унинг мустақиллиги учун масъулият ҳисси, фуқаролик позициясини кучайтириш...

Дунёдаги энг бой инсон молиявий маблағи ...

“Bloomberg” эълон қилган янги рейтингга кўра, америкалик тадбиркор, “Amazon” интернет комп...

500 нафардан зиёд Ўзбекистонлик шифокорл...

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 500 нафарда...

Сўнгги янгиликлар