Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


02/Март/2021   Таълим

Япония компаниялари пойтахтимизда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул таълим олиши учун IT-мактабларни қуриш таклифини билдирди


ТОШКЕНТ, 2 март. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев япониялик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Пойтахт ҳокимлиги  маълум қилишича,  учрашувда Япониянинг «DʼS Grace FE LLC» компанияси директори Дайсуке Накамура Тошкентда кунчиқар мамлакатнинг IT-академияси иш бошлаганини билдириб, унда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул таълим олиши мумкинлигини айтиб ўтган. 

Япониянинг «Beeanz» корпорацияси ҳам худди шу йўналишда фаолият олиб боради, ҳозиргача улар Зарафшон шаҳри ва Янгийўл туманида IT-мактабларни ишга туширди. Корпорациянинг мақсади Тошкентда ҳам шундай мактабларни кўпайтиришдир. Тошкент шаҳар ҳокими бу таклифни қўллаб-қувватлаб, ёш авлоднинг замонавий технологиялар асосидаги таълими учун пойтахтда зарур шароитларни яратишга тайёрлигини айтди.

«Noritsuisu» компанияси мутасаддилари эса тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, Япониянинг Ёш тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда форум ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга офис стулларини ишлаб чиқариш компаниянинг асосий йўналишларидан бири эканини қайд этиб, Тошкентда мазкур йўналишда қўшма корхона очиш, хавфсизлик соҳасида аҳамиятли бўлган ID-карталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Мавзуга оид

Бугун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқи...

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марк...

Ўзбекистондаги Гёте институти: Таълим со...

Хорижий тилларни ўрганиш ҳамма замонларда ҳам катта аҳамият касб этган ва бундан кейин ҳам...

Британия университети Ўзбекистон олий ...

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ва Британиянинг Ноттингем Трент университети (Nottingham T...

Сўнгги янгиликлар