Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Октабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Япония компанияси Ўзбекистонда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда


ТОКИО, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида «Sojitz» корпорацияси вакиллари билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

«Sojitz» корпорацияси 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Токио шаҳрида жойлашган. «Sojitz» корпорацияси фаолияти энергетика тармоқлари, кимё саноати, минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида халқаро миқёсга эга лойиҳаларни режалаштириш, амалга ошириш, экспорт-импорт операциялари, савдо-сотиқ, турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган.

 Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида сўзлаб берилди.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболи йўналишлари  муҳокама қилинди. Хусусан, корпорация вакиллари нефть-газ, кимё саноати, ташқи савдо соҳаларида, шунингдек, Японияга аммиак етказиб бериш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Жанубий Корея стратегик ҳа...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов 6 май куни Корея Республикаси Бош...

«Samarkand Half Marathon» халқаро хайрия...

Жорий йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Samarkand Half Marathon” халқаро...

БМТ ЕИК «Барқарор ривожланиш учун иннова...

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вако...

Сўнгги янгиликлар