Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Экология

Япония корхоналари билан Оролбўйи минтақасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди

ТОКИО, 20 январь. /«Дунё» АА/. Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёнига халқаро ҳамжамиятни жалб этишга йўналтирилган ишлар доирасида Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ташаббуси билан Япониянинг Tokiwa Phytochemical Co. Ltd корхонаси, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети, Сёва фармацевтика университи билан Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Tokiwa Phytochemical Co. Ltd фитокимё соҳасига ихтисослашган корхона ҳисобланади. 1949 йилда ташкил топган ушбу компания асосан фармацевтика, косметика ва озиқ-овқат ингредиентларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Tokiwa Phytochemical Co. Ltd бошқармаси бошлиғи Н.Кимура ўз корхонаси 1970 йиллардан буён Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келаётганини, жумладан, юртимиздан қизилмия экстрактини импорт қилиш асносида уни қайта ишлаш билан шуғулланаётганини айтди. Шунингдек, у корхона томонидан Ўзбекистонда эфедра ўсимлигини етиштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш юзасидан жиддий қизиқиш мавжуд эканлигини ҳам  билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол фожеаси оқибатларини минималлаштириш ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатиш, жумладан, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича кенг қамровли ва узоқ муддатли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани япон томонига маълум қилинди.

Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти проректори Б.Жоллибеков музокара қатнашчилари билан институт ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашар экан, Оролбўйи минтақасида эфедра ўсимлигини етиштириш учун барча шароитлар мавжудлигини, хусусан, ҳукумат томонидан қулай инвестиция муҳити яратилгани ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун махсус грантлар ажратилаётганини айтди. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда юртимизда доривор ўсимликларни яратиш ва агротехнологиялар бўйича мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилаётгани ва бу жараёнга Tokiwa Phytochemical салоҳиятини жалб қилишдан мамлакатимиз  манфаатдор эканлиги билдирилди.

Тадбир якунида келгусидаги ўзаро ҳамкорликнинг механизмларини белгилаш ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутадиган Меморандумни имзолашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Антарктидадаги ўртача ҳарорат ҳозир доим...

1992 йилдан буён Антарктида 3 триллион тонна муздан маҳрум бўлди...

АҚШ элчихонаси вакиллари билан атроф-му...

Давлат экология қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари бил...

Саудия Арабистони “Яшил Саудия Арабистон...

Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, Подшоҳлик "Яшил Сау...

Сўнгги янгиликлар