Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Ноябрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Япония Ўзбекистонга Буюк Ипак йўли маданий мероси архивларини рақамлаштириш учун 400 минг доллар ажратади

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Япония ҳукумати билан қиймати 400 минг долларга яқин бўлган «Ўзбекистон Республикасида Буюк Ипак йўли маданий мероси архивларини сақлаш ва рақамлаштириш» лойиҳаси бўйича Алмашув нотаси ва Грант битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ўз қутлов сўзида қадим замонлардан буён Япония ва Ўзбекистон халқлари ҳамда маданиятларини боғлаб келаётган Буюк Ипак йўлининг маданий меросини авайлаб асрашнинг муҳимлигини таъкидлади. Амалга оширилаётган лойиҳа Ипак йўли бўйлаб топилган ноёб маданий бойликларни асраб-авайлашга кўмаклашиш, уларни ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон маданияти ривожига катта ҳисса қўшиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тимсолига айланишга қаратилган.

Икки мамлакат ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда япон технологиялари ва маданий мерос объектлари ва предметларини сақлаш бўйича тажрибасини жорий этиш кўзда тутилган.

Хусусан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат тарих музейи ҳамда Термиз археология музейига коллекциялар ва экспонатларни асраш учун ускуналар, шунингдек рақамли архивлаш учун зарур ускуналар, шу жумладан, 3D  сканерлар, 360 даражада суратга оладиган камералар ва бошқа жиҳозлар топширилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ў...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари мам...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ишла...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Экспортни рағбатлантириш агентлиги то...

Сўнгги янгиликлар