Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Июль/2020   Долзарб

Японияда кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ


ТОКИО, 5 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, шанба куни Япониянинг жануби-ғарбий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида  ҳалок бўлган ва жабрланганлар ичида  Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ОАВ хабарларига кўра, кучли сел таъсирида Кумагава дарёсининг тошиши натижасида Кумамура (Кумамото префектураси) қишлоғидаги қариялар уйини сув босган. Воқеа жойига этиб келган қутқарувчилар 14 кишини клиник ўлим белгилари билан чиқариб олишди. Кўчки оқибатида икки киши вафот этган, тўққиз киши бедарак йўқолган.

«Кумамото ва Кагосима префектураларида 200 мингдан ошиқ одамларга хавфнинг максимал бешинчи даражаси эълон қилиниб, эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган. Бу одамлар ҳаётига бевосита яна таҳдид мавжудлигини англатади», деб хабар бермоқда  ТАСС агентлиги.

Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси дарёларнинг тошиши, кўчкилар ва ҳудудларни сув босиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар кўра, Кумамото префектурасининг баъзи туманларида кунига 479,5 мм ёмғир ёғди.

Мавзуга оид

Испаниядаги «Пан-Европа Иттифоқи» Бош ко...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми иштирокчиси, Испаниядаги «Пан-Европа Иттифо...

Новосибирск Ўзбекистондан 1 минг 400 дан...

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Бандлик в...

Ўзбекистонда айрим тадбиркорлик субъектл...

Бу ҳақда куни кеча Президент томонидан имзоланган «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва...

Сўнгги янгиликлар