Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Маданият

Японияда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди


ТОКИО, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш мақсадида мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонасида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов бугунги кунда ўзбек тили давлат тили сифатида сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётимизда фаол қўлланилаётгани ҳамда давлат тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритди.

Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Накаяма Кёко бугунги кунда кунчиқар мамлакатда ҳам ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, жумладан, Япониянинг кўплаб масканларида ўзбек тили ўқитилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга, жумладан, ўзбек асарларини япон тилига таржима қилиб, ушбу мамлакатда кенг тарғиб қилишга тайёрлигини билдирди.

Тадбир иштирокчиларига юртимизда “Ватандош” жамоат фонди ташкил қилинганлиги ҳамда унинг асосий йўналишлари бири сифатида хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ватандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш белгиланганлиги маълум қилинди.

Тадбирда Японияда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини тарғиб қилишга қўшаётган катта ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилиб, “Япония – Ўзбекистон” жамияти қошидаги ўзбек тили курсига 5 томлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” топширилди.

Шунингдек, ўзбек тили байрами кунига бағишлаб фаол ватандошимиз Нодира Аминова томонидан ўзбек халқ эртаклари туркумига кирувчи “Зумрад ва Қиммат” эртаги илк маротаба япон тилига таржима қилиниб, тақдим қилинди.

Ўзбек эртаги тадбир иштирокчиларида илиқ таассурот қолдириб, унинг расмлар билан бойитилгани эртакнинг мазмун ва моҳиятини тушунишда муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомлар улашилди.

Мавзуга оид

Германияда «Ўзбек қовунлари куни» ўтказ...

Бугун ўзбек қовунлари Германия пойтахти ҳамда Бавария, Қуйи Саксония, Баден-Вюртемберг, Га...

Эрондан муносабат: Жаҳондаги барча ўзбек...

Навоий ижодий меросини ўрганиш бўйича таниқли тадқиқотчи, кўплаб мақола ва китоблар муалли...

Хоразмда Паҳлавон Маҳмуд ҳақида фильм су...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда буюк бобокалонимиз...

Сўнгги янгиликлар