Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Япониядаги ватандош: Бош қомусимизга киритиш таклиф этилаётган ўзгартишлар орқали Ўзбекистон демократия ва инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилган ғоялари ва қадриятларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди

ТОКИО, 24 июль. «Дунё» АА/.  Япониянинг Цукуба университети профессори, ватандошимиз Мурод Исмоилов Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


   - Бугунги кунларда юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёнини Японияда ҳам диққат билан кузатиб бораяпмиз. Бундай ислоҳотлар дунёнинг аксарият давлатларида амалга оширилган бўлиб, давлат ҳокимияти тизимини тубдан модернизация қилиш, демократия тамойилларини ҳаётга изчил тадбиқ қилиш, инсоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамиятни барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга қаратилган жараёндир, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда «Инсон қадри учун» ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» тамойилини Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак, деб таъкидлади.

Ушбу таклиф жуда ҳам ўринлидир, негаки инсон ҳуқуқлари – ҳар бир инсоннинг миллати, яшаш жойи, жинси, этник келиб чиқиши, дини, тили ва бошқа белгиларидан қатъий назар, ажралмас ҳуқуқларидир.

Киритиш таклиф этилаётган қўшимчалар орқали давлат демократия ва инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилган ғоялари ва қадриятларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

 Бош қомусимизга давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган янги қўшимчалар халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишига ишонамиз.

Мавзуга оид

Анталияда Ўзбекистондаги конституциявий ...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анталия ва Алания шаҳарларда ишлаётган ҳамд...

Жанубий Кореяда вақтинча меҳнат фаолияти...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси томо...

Тюмень шаҳрида таҳсил олаётган Ўзбекисто...

Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан Тюмень шаҳрида таҳсил олаётган ватандош талабал...

Сўнгги янгиликлар