Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


30/Июль/2021   Спорт

Япониядаги ватандошлар ўртасида ташкил этилган футбол турнирини Равшан Эрматов очиб берди


ТОКИО, 30 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган футбол турнирининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Саралаш босқичидаги биринчи ўйинни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматов очиб берди.

 Ватандошлар ўртасида футбол турнирида жами 17 жамоа иштирок этмоқда. Мусобақанинг финал учрашувлари Ўзбекистон давлат мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида - 28 августь куни бўлиб ўтади.

Турнирни юқори савияда ўтказиш мақсадида элчихона томонидан https://uz.join.football веб-сайти ва @yaponiyafutbol Телеграм канали ишга туширилди.  

 Саралаш босқичидан ўрин олган биринчи ўйиндан сўнг  таниқли ҳакам Равшан Эрматов иштирокида  давра суҳбати ўтказилди.

Унда иштирокчилар республикамизнинг ёшларга оид давлат сиёсати, ватандошлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган сиёсат, уларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан таништирилди.

  Ўз навбатида, Равшан Эрматов, мамлакатимизда спортни, хусусан профессионал ва ҳаваскор футболни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Бундан ташқари, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Учрашув якунида келгусида ватандошлар ўртасида «Дўстлик» спорт мусобақларини ўтказишга келишиб олинди.

 

Мавзуга оид

Оғир атлетика бўйича биринчи халқаро куб...

Биринчи марта онлайн тарзда ўтказилган оғир атлетика бўйича биринчи халқаро кубок учун му...

Ёзги Олимпия ўйинлари ўрнига «Olympic an...

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) ва Умумжаҳон ...

Ўзбекистон боксчи қизлари қитъа чемпиона...

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Оси...

Сўнгги янгиликлар