Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Декабрь/2021   Долзарб

Япониядан муносабат: Ўзбекистон имкониятларга бой давлат сифатида Жанубий Кореяга кўп нарсаларни таклиф қила олади

ТОКИО, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Нагоя университети (Япония) профессори Кан Донг Гук “Дунё” ахборот агентлигига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳақида шундай фикр билдирди:


– Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга ташрифига давлат мақоми берилгани ўзаро муносабатлар ҳар икки мамлакат учун ҳам муҳим эканидан далолат беради.

Ташриф кун тартиби жуда кенг бўлди. Мен шу муносабат билан бир нечта фикрларни таъкидлашни истайман:

Биринчидан, коронавирус инфекциясига қарши курашда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик. Пандемия бутун инсониятнинг ҳаётий фаолиятида чуқур из қолдирди: мамлакатлар иқтисодиёти, халқаро муносабатлар ва, биринчи навбатда, аҳоли ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди. Коронавирус Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларига ҳам сезилмасдан қолмади. Айниқса, гуманитар алоқаларда унинг оқибатлари сезилди. Икки давлат соғлиқни сақлаш, илмий-тадқиқот, бошқа масъул вазирлик ва идоралари фаол ҳамкорлик қилиб келаётган бўлса-да, чекловлар туфайли инсоний алоқалар бироз тўхтаб қолди.

Шу нуқтаи назардан, етакчиларнинг яқин позициясини бу йўналишдаги самарали ҳамкорликнинг калити, деб ҳисоблайман. Хусусан, Жанубий Корея Президентининг барча одамларнинг вакциналардан истисносиз тенг фойдаланиши, глобал бирдамлик ва пандемияга қарши курашда ҳамкорлик қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояси Ўзбекистон Президентининг вакциналарни тенг ва адолатли тақсимлаш, пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари бўйича Халқаро кодексни ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлари билан мос келади.

Иккинчидан, иқтисодий ҳамкорлик. Бу борадаги ҳамкорлик жуда чуқур ва жадал ривожланмоқда. Бу ерда йирик, юқори технологияли лойиҳалар, шунингдек, янги, ютуқли йўналишлар – “яшил” иқтисодиёт, углерод нейтраллиги ва бошқалар мавжуд. Бироқ, муносабатлар бу билан чекланмайди. Ўйлайманки, Ўзбекистон каби имкониятларга бой мамлакат Жанубий Кореяга кўп нарсаларни таклиф қила олади, айниқса ҳамкорликнинг тўпланган ижобий тажрибасини ҳисобга олсак. Ҳар икки етакчи ҳам ўз мамлакатлари ва халқлари манфаати учун янги уфқларни очиб, олға интилмоқда.

Бу борада Жанубий Корея Ўзбекистоннинг иқтисодий фаровонлигига ҳисса қўшишдан мамнун бўлади. Ўйлайманки, Президент Мун Чжэ Ин ҳам Президент Шавкат Мирзиёев билан яқин муносабатлари орқали Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муҳим жараёнига ҳисса қўшганидан фахрланади.

Учинчидан, сиёсий ҳамкорлик. Ўзбекистон Мун Чжэ Иннинг “Янги шимолий сиёсати” доирасида Жанубий Кореянинг энг муҳим ҳамкорларидан бири сифатида тан олинган. Ўзбекистон Президентининг Корея ярим оролидаги муносабатларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши Жанубий Корея раҳбари учун жуда муҳимдир.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларда асосий роллардан бири корейс диаспорасига тегишли. Жанубий Кореяда уни дунё билан боғлайдиган глобал диаспоралар тармоғи мавжуд. Этник корейслар нафақат маданий алоқа ролини ўйнаши, балки икки давлатнинг иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда яқинлашишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Энг муҳими, Ўзбекистоннинг буюк келажаги. Жанубий Корея тажрибасига назар ташлайдиган бўлсам, унинг жадал ривожланишида асосий роль ўйнаган омил унинг очиқлиги – ўзгаришларга, ташқи дунёга очиқлиги ва хилма-хиллиги бўлди, деб ҳисоблайман. Бу, менимча, фаол дипломатия ва барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатиш орқали ўз мамлакатини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув йўлидан дадил олиб бораётган Ўзбекистон раҳбари муваффақиятлари гаровидир.

Мавзуга оид

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши ...

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши...

Тошкент аэропортига Пекиндан учинчи чарт...

Пекиндан амалга оширилган учинчи чартер рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропо...

Минтақа вакиллари одам савдосига қарши ...

Кеча Тошкентда «Палермо протоколи: миллий тажриба ва хорижий амалиёт» мавзуида халқаро фор...

Сўнгги янгиликлар