Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Конституцияси чет эллик олимлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда


ТОКИО, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Японияда фаолият юритаётган юртдошимиз ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Алишер Умирдинов, Нагоя иқтисодиёт университети профессори:

– XVIII аср охиридаги Француз инқилоби ва АҚШдаги сиёсий ўзгаришлардан кейин Жан Жак Руссонинг “ижтимоий шартнома” назариясига асосланувчи давлат ва фуқаролар ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш масаласида бош қомус ҳисобланган Конституцияларнинг аҳамияти кескин ортди.

Юртимиз мустақилликка эришди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 суверен давлатнинг бири сифатида эътироф этилди. Давлатнинг ўз рамзларини танлаши билан бир қаторда бош қомусини қабул қилиши ҳам муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Чунки бош қомус – Конституция орқали давлат ўз фуқароларини қандай мезонлар асосида бошқариши ва нималарни уларга ваъда қилишини очиқ-ойдин баён қилади. 1992 йил 8 декабрь куни тасдиқланган мустақил Ўзбекистон Конституцияси ҳам айнан шундай мақсад йўлида қабул қилингани шубҳасиз.

Ўтган 28 йил давомида Конституциямиз юртимиз инсонларининг умиди бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Конституцияни илмий ўрганувчи Конституциявий ҳуқуқ фани кенг ривожланди, бу фаннинг деярли барча йўналишларига оид кўплаб илмий ишлар қилинди. Нафақат юртимизда балки, чет эллик олимлар томонидан ҳам, хусусан, Англия ва япониялик ҳуқуқшунослар томонидан Конституциямиз ва унинг амалий тадбиқи масаласи атрофлича ўрганилди ва бу иш ҳали ҳам давом этмоқда.

Айниқса, 2016 йилдан кейин Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Янги Ўзбекистон» номи остида бошланган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Конституциявий суд фаолиятининг жонланиши ва унга мурожаат қилувчи шахслар сафи кенгайишининг бошланиши чет эллик олимлар томонидан катта қизиқиш билан кузатилиб борилаётганига Японияда яшаб гувоҳ бўлиб турибмиз. Бинобарин, демократик давлатнинг бош қомуси одил судлар томонидан қўриқлана бошлагандагина инсон ҳуқуқларининг том маънода ҳимояланаётганини ҳис этиш мумкин. Янги Ўзбекистон эса суд тизими ислоҳотлари орқали ушбу маррага тобора яқинлашиб бормоқда ва бу ислоҳотлор оқими охиригача давом этишини чин қалбимиздан тилаб қоламиз.

Шу ўринда, чет элда, ҳусусан, Японияда яшаб, меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг Конституция ва Конституциявий ҳуқуқ фанининг ривожига қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлашни истардим.

6 декабрь куни Япониянинг нуфузли Осака университети докторанти Фитрат Умиров ва Нагоя иқтисодиёт университети профессори Алишер Умирдинов ҳаммуаллифлигида Япониянинг энг кўзга кўринган ҳуқуқшуноси Макото Ито томонидан қаламга олинган «Япониянинг конституциявий ҳуқуқ фанига кириш» китоби илк бор она тилимиз – ўзбек тилига таржима этилиб, юртимиз пойтахти Тошкентда чоп этилди. Шу кунларда китобнинг бир неча ўнлаб нусхалари Тошкент давлат юридик университети кутубхонасига ҳадя қилиниш арафасида. Умид қиламизки, ушбу китоб юртимиз китобхонлари ва ёш ҳуқуқшунос талабаларга муносиб совға бўлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Россияда таҳсил ол...

Ўзбекистон элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида Россия олий таълим муас...

Бош консулхона ходимлари меҳнат мигрант...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан меҳнат мигрантларига зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрда...

Сенат Раиси Санкт-Петербург шаҳрида вата...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясин...

Сўнгги янгиликлар