Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Долзарб

Япониядан муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши икки қардош республика ҳамкорлигини янада юқори босқичга олиб чиқади


ТОКИО, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Марказий Осиё ва Кавказ илмий-тадқиқот институти бош директори (Япония) Тецужи Танака “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи ва Президент Қосим-Жомарт Тоқаев билан жорий йил 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтган самарали музокараларини олқишлаймиз.

Икки давлат раҳбарларининг учрашувида Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу мамлакат ҳудудидан келиб чиқиши мумкин бўлган минтақавий хавфсизликка таҳдидларга биргаликда қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Президентларнинг бу борадаги музокаралари, айниқса, бугунги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши икки қардош республика ҳамкорлигини янги, янада юқори босқичга олиб чиқди.

Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик келгусида янада фаоллашади ва мамлакатларда яқин 5 йил ичида товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Мавзуга оид

Италиядан муносабат: Коронавирусдан кейи...

«Сунъий ақл-идрок, кенг кўламли маълумотлар ва янги технологияларнинг роли соғлиқни сақлаш...

Навоий тили — ўзбек адабий тили ҳозирги ...

21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига муносиб тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида мам...

Германиядан муносабат: Янги Ўзбекистон М...

«Neue Zeiten» журналининг Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий шарҳловчиси ...

Сўнгги янгиликлар