Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Долзарб

Япониядан муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг учрашуви мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг барча жабҳалари ва йўналишлари ривожига туртки берди


ТОКИО, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифининг якунларини “Дунё” АА учун Сидзуока префектураси университети профессори Симада Такао (Япония) шарҳлади.

– Қозоғистон тарихи, халқларининг этник илдизлари, тили, маданияти ва маънавий қадриятлари жиҳатидан Ўзбекистонга жуда ҳам яқин давлатдир. Сўнгги пайтларда бу яқинлик иқтисодий ва ташқи сиёсат жабҳаларида янада мазмундор бўлиб бормоқда.

Иқтисодий йўналишда ушбу муносабатларни, албатта, савдо-саноат кооперацияси соҳасидаги лойиҳаларда кўриш мумкин. Ҳар икки мамлакат иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, хом-ашё экспортчиси мавқеидан технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи (масалан, автомобилларни биргаликда йиғиш) мақомига эришмоқда. Албатта, товар айирбошлашда юқори технологияларни қўллашни талаб қилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари ҳам бор. Аммо бу ерда ҳам ривожланиш сезиларли бўлмоқда. Масалан, Ўзбекистон пахта толасини эмас, балки ип-калава, газлама, тайёр маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси модернизация қилинмоқда – қайта ишланган маҳсулотлар ташқи бозорга чиқарилмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, мамлакатлар нафақат бир-бири билан, балки ташқи бозорларда ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Мен чегарадош вилоятларда қўшма тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларни назарда тутяпман. Эришилган келишувлар кўрсаткичлари ҳамкорлик кўламидан далолат беради.

Ташқи сиёсатдаги позицияларнинг мос келиши ҳам эътиборга лойиқ. Бу натижалар ҳар икки давлатнинг ҳамкорликка нисбатан чуқур ёндашувини, интеграция масалалари сезиларли даражада ривожланиб бораётганини намоён этмоқда. Ўзаро ҳамкорлик турли даражаларда мустаҳкамланмоқда: икки томонлама алоқаларни ҳудудлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва, албатта, оддий инсонлар ўртасидаги муносабатларда кузатсак, кўп томонлама алоқалар халқаро ташкилотлар ва интеграция бирлашмаларидаги иштирокда ёрқин кўзга ташланмоқда.

Сермазмун музокаралар кун тартиби ҳам кенг кўламни ташкил қилмоқда. Бу жараёнда иқтисодий ҳамкорлик масалалари ва сиёсий баёнотларнинг мутаносиблигига эътибор қаратмоқчиман. Жумладан, Афғонистон масаласига ечим топишда ҳам буни кўриш мумкин. Минтақа етакчи давлатларининг прагматик дипломатияси Афғонистоннинг яккаланиб қолиши ва у ерда гуманитар инқироз юзага келишига йўл қўймайди, деб умид қиламиз.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Турк...

уркия жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 ноябрь куни Турк...

Таиланддан муносабат: Ўзбекистон ва Қирғ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қирғизистон Президенти Садир Жапаро...

Ҳиндистон матбуоти: БМТ Бош Ассамблеяси ...

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон Президенти томонидан О...

Сўнгги янгиликлар