Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

15/Август/2021   Долзарб

Япониядан муносабат: “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилгани юртимиз барқарор равнақи йўлида муҳим аҳамият касб этади


ТОКИО, 15 август. /«Дунё» АА/. Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарор Японияда истиқомат қиладиган юртдошларимиз томонидан ҳам илиқлик билан қаршиланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Элбек Маҳкамов, “Shimadzu” корпорацияси ходими:

- 2019 йилда Япониянинг Рицумейкан Осиё-Тинч Океани ҳавзаси университетини тамомлагандим. Ҳозирги пайтда “Shimadzu” корпорациясида фаолият юритмоқдаман.

Узоқ муддат чет элда яшаётганимизга қарамасдан Ўзбекистонда бўлаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни доимо диққат билан кузатиб борамиз. Жумладан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш ҳақидаги қарорни ўқиб жуда хурсанд бўлдик.

Бу янгиликни катта ижобий ўзгаришлардан бири, деб ҳисоблайман. Ҳозирги пайтда бир неча миллионлаб ватандошларимиз дунёнинг юздан зиёд мамлакатида турли сабаблар билан бўлиб турибди. Бу фонднинг ташкил этилиши чет элларда фаолият кўрсатаётган 170 дан ортиқ маданий марказларимиз учун катта инвестициядир, дейиш мумкин. Жумладан, Японияда бу фонд нафақат ўзбек фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, балки халқимиз миллий тили, маданиятини япон жамиятига яқиндан таништиришга йўналтирилган турли тадбирларни ташкил қилишда ҳам катта ёрдам беришига аминман.

Анваржон Абдулҳамидов, “Mizuho” банки ходими:

- Тўрт йилдан буён “Mizuho” банкида, корпоратив молия соҳасида фаолият юритиб келмоқдаман.

Юртимизда бўлаётган ўзгаришларни катта қизиқиш билан мунтазам кузатиб бораман. Айниқса, банк-молия соҳасида катта ўзгаришлар рўй бераётгани қувонарли ҳолдир.

Барча ватандошларимизни ушбу қувончли хабар билан қутлашни истар эдим - мамлакатимиз етакчиси ташаббускорлигида “Ватандошлар” жамоат фонди жорий этилгани юртимиз равнақи йўлида муҳим аҳамият касб этадиган хорижлик инвесторларнинг янада кўпроқ жалб этилишига ҳам ҳисса қўшишига ишонаман.

Шунингдек, бу фонд тилимиз ва маданиятимизни глобал миқёсда ривожлантиришга кўмаклашиши ҳам мазкур қарорда белгилаб қўйилгани ҳам катта эътиборга сазовордир.

Мавзуга оид

ИТСВ: Тошкентда ИҲТТнинг Марказий Осиё м...

Пойтахтимизда «Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ри...

“Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғо...

Кеча мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқар...

«Корё» ансамблининг бадиий раҳбари Марга...

«Дунё» АА мухбири «Корё» анъанавий рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон Корейс мадания...

Сўнгги янгиликлар