Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2020   Сайёҳлик

Япониялик сайёҳлар Ўзбекистонга ошиқмоқда: кунчиқар юрт чегаралар очилиши ва авиақатновлар тикланишини кутмоқда


ТОКИО, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг жорий йил 15 июндан бошлаб барқарор санитария-эпидемиологик вазият кузатилган мамлакатлар билан рейсларни қайта тиклаш тўғрисидаги қарори Япониянинг сайёҳлик соҳаси вакиллари томонидан ижобий қарши олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумки, сўнгги йилларда Япониядан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. Жумладан, 2019 йилда кунчиқар юртдан 27 мингдан ортиқ турист келди. 2018 ва 2017 йилларда эса бу рақам 15 ва 10 мингни ташкил қилганди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ижобий тенденцияга коронавирус пандемияси, чегараларнинг ёпилиши ва авиа қатновларнинг тўхтатилиши салбий таъсир кўрсатди. Япония ҳали халқаро парвозлар учун ўз чегараларини очмаган бўлса-да, мамлакатнинг коронавирус пандемиясидан жиддий зарар кўрган туризм соҳаси сайёҳлик алмашинувини қайта тиклаш учун тайёргарликни бошлади.

Ўзбекистон ўзининг қадим тарихи, бетакрор маданий ёдгорликлари, Буюк ипак йўлининг марказлари бўлган дунёга машҳур шаҳарлар, ўзбек халқининг ўзига хос урф-одатлари ва анъаналари, шунингдек, бой ва хилма-хил таомлари билан япониялик сайёҳлар учун энг жозибали манзиллар ҳисобланади.

Бунга Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Токиодаги ваколатхонаси билан биргаликда Япониядан саёҳатни тезлаштириш ва сайёҳлик оқимини кўпайтириш борасида олиб борилаётган фаол ишлар ёрдам бермоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлар доирасида ўзбекистонлик дипломатлар Япониянинг етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари билан япониялик туристларнинг саёҳатларини тиклаш бўйича қўшма тадбирларни муҳокама қилиш учун онлайн музокаралар ўтказдилар.

Япония сайёҳлик агентликларига Ўзбекистонда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олиш ва унинг иқтисодиёт турли соҳаларига ижтимоий-иқтисодий таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган туризм субъектларини мисли кўрилмаган мақсадли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Япония сайёҳлик компаниялари чет эллик сайёҳлар учун янги санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими “Uzbekistan. Safe travel Guaranteed” билан танишдилар. Тизим саёҳатларнинг мамлакатга етиб келишлари хавфсизлигини юқори даражада кафолатлайди.

Япониядан сайёҳлар оқимини тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида ушбу мамлакатнинг сайёҳлик компаниялари реклама орқали Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш кампаниясини ҳам бошлаб юборишди. “JTB”, “Hankyu” ва “H.I.S.” каби йирик туроператорлар ва бошқалар Ўзбекистон ҳақида варақалар ҳамда буклетларни нашр этиб, уларни тарқатишни йўлга қўйишган, дипломатик ваколатхонамиз билан биргаликда турли нашрларда мақолалар чоп этилиб, ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини энг қисқа вақт ичида енгиб ўтишга бўлган интилиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик салоҳияти натижасида чегаралар очилиб, ҳаво алоқалари тиклаганидан сўнг дўст мамлакат – Япониядан келадиган кўплаб сайёҳлар яна Ўзбекистоннинг қадим шаҳарлари бўйлаб кезиш имконига эга бўлишади.

Мавзуга оид

Туризм ҳудудларини режалаштиришда Туркия...

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида «...

Вобкентда намунавий туризм қишлоғи барпо...

Вобкентда намунавий туризм қишлоғи барпо этилмоқда....

Жакартада сайёҳлик алмашинувини тиклаш м...

Кеча мамлакатимизнинг Индонезиядаги Элчиси Улуғбек Розуқулов «Саёҳат жойини тиклаш – Ўзбек...

Сўнгги янгиликлар