Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Август/2020   Иқтисодиёт

Япониялик шериклар иштирокида инвестиция лойиҳасини муддатидан олдин тиклаш масалалари муҳокама қилинди


ТОКИО, 20 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов «Mitsubishi Heavy Industries Engineering, Ltd.» компанияси катта вице-президенти Хироэтсу Сузуки ва “Mitsubishi Corporation» компаниясининг «ЕРС»  лойиҳалари бўйича бош менежери Ясунори Сакамото билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокарада Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди.

Томонлар онлайн учрашувда яқинда «Навоизот»да аммиак ва карбамид ишлаб чиқарадиган заводни қуриш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш ва ишга тушириш ишларини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилди.

Япония томонига Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшилангани, шунингдек, республика ҳукумати томонидан инфекциянинг тарқалишига қарши қатъий чоралар кўрилгани тўғрисида хабар берилди.

Хироэтцу Сузуки Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда лойиҳаларни амалга оширишни доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани, хусусан, Ўзбекистон томонининг коронавирус пандемияси шароитида Навоий вилоятида завод қуриш лойиҳасини тезроқ бошлаш учун барча зарур шароитни яратишга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Музокаралар давомида яқин алоқаларни давом эттириш ва хорижий мутахассисларни қурилиш майдончаларига юбориш жараёнини тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 2020 йилда 7,6 миллион тон...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилда республикамизда 7,6 млн. тонна дон...

Туркия савдо-саноат палатасида икки томо...

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўли...

“Амузанг” ва “Қарши тола” божхона постла...

Мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлса-да, та...

Сўнгги янгиликлар