Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Сентябрь/2020   Сайёҳлик

Япониянинг йирик авиакомпанияларидан бири Ўзбекистонга чартер парвозларни амалга оширади


ТОШКEНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Япония “Marubeni” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нагаҳито Миёси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири қўмита Матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Учрашув чоғида томонлар “Marubeni” ва “Japan Airlines” (JAL) компаниялари ҳамкорликда ташкил этган JAL Business Aviation авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан чартер, хусусан, VIP чартер рейсларини ташкил этиш ва уларнинг сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Кунчиқар мамлакат авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди, Ўзбекистон билан Япония ўртасида сайёҳлик оқимини ошириш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришни таклиф қилди. Томонлар мазкур масала юзасидан маҳаллий туроператорлар билан учрашув ўтказишга келишиб олди.

Тадбирда авиакомпаниянинг Лондондаги офиси ҳамкорлигида Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга чартер рейсларни йўлга қўйиш таклифи кун тартибига киритилгани маълум қилинди. Ушбу ташаббус япониялик ҳамкорлар томонидан маъқулланди ва пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан эришилган келишувлар юзасидан ташкилий ишлар изчил амалга оширилиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, “Marubeni” Япониянинг турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 5 та етакчи компанияларидан бири саналади. Компания Япониянинг ўзида 30 та филиал ва дунёнинг 79 мамлакатида 158 та ваколатхонага эга. Шунингдек, “Marubeni” ва “Japan Airlines” компанияларига тегишли “Japan Airlines” (JAL) авиакомпанияси Осиёдаги энг йирик авиакомпанияларидан биридир. У дунёнинг 120 дан ортиқ аэропортларига доимий тарзда ички ва халқаро ташишларни амалга оширади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик меҳмонхона ва ресторан биз...

Жорий йилнинг 18-25 ноябр кунлари Бухоро ҳокимияти Иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш бў...

Жаҳон туризм ташкилоти сайёҳлик соҳаси в...

Жаҳон савдо ташкилотининг Коммуникация масалалари бўйича директори Макело Риси; “BBC” саёҳ...

Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси «Ч...

хусусий туроператорлари ва отельерларининг аксарияти хорижий сайёҳларга юзага келган тўси...

Сўнгги янгиликлар