Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2022   Таълим

Йель университетида ўтказилган «The World Scholar`s Cup» танловида ўзбекистонлик ўқувчилар муносиб иштирок этди

НЬЮ-ЙОРК, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-16 ноябрь кунлари Йель университетида (Нью-Хейвен шаҳри Коннектикут штати) ўтказилган анъанавий «The World Scholar`s Cup» танловида ўзбекистонлик ўқувчилар муносиб иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 


«The World Scholar`s Cup» – 2006 йилда ташкил топган танлов бўлиб, халқаро жамоавий академик дастур сифатида фаолият юритади. Ҳар йили танловда 65 дан ортиқ мамлакатдан 15 минг нафар вакил иштироки кузатилади.

Танлов шартларига мувофиқ, бир нечта босқичда ғолиб бўлган 4 нафар ўзбекистонлик 7-синф ўқувчилари Алишер Юсупов, Азиз Эрназаров, Ирода ва Сарвиноз Ҳожибоевалар АҚШга йўлланмани қўлга киритиб, нуфузли Йель университетида турли тестлар, дебатлар ва эссе ёзишда 6 та кумуш медал соҳибига айланди.

Танлов доирасида ўзбекистонлик иштирокчилар учун ажратилган павильондан унумли фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ташкиллаштирилди ҳамда тақдимот давомида сайёҳларни жалб этишга қаратилган видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, «10 reasons to visit Uzbekistan» ва «12 reasons to visit Uzbekistan» брошюралари тарқатилди. Энг фаол тақдимот қатнашчиларига ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари совға қилинди.

Тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган Ўзбекистон тақдимот маросими маҳаллий ОАВда кенг ёритилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим ва...

Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим ваз...

Гуандун хорижий тиллар ва халқаро савдо ...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Гуандун Хорижий тиллар ва халқаро савдо университети раҳб...

Ўзбекистон-Корея Республикаси халқаро у...

Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси Фарғона шаҳрида очилган Ўзбекистон – Жанубий Корея...

Сўнгги янгиликлар