Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Парламент

Йирик ижтимоий тармоқлар ва IT-платформалар ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига рўйхатдан ўтказиши шарт


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг ижросини ўрганишга бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мазкур назорат-таҳлил тадбирида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 2021 йил 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазкур моддаларига кўра эндиликда «Facebook Inc.»  (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.деньги) каби ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда ушбу маълумотларни жисман юртимиз ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда базаларда йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши ҳамда шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Бу эса, ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон  қонуний фаолият юритишни исташса, ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шартилигини ёки белгиланган тартибда маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини англатади.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Халқ вакилларининг қайд этишича, сўнгги йилларда юқорида номлари келтирилган ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли хил кибер ҳужумлари уюштирилиб келинмоқда. Бунинг натижасида миллионлаб инсонлар, қолаверса Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланмоқда. Фуқароларимизнинг паспорт маълумотларига ноқонуний тарзда эга бўлаётганлар, ушбу маълумотлардан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий манфаатлар йўлида фойдаланишлари хавфи ортмоқда.

Шунга қарамасдан, қонун нормаси кучга кирганига 1 ой бўлган бўлсада ваколатли давлат органи томонидан мазкур соҳа бўйича кўзга кўринадиган натижаларга эришилмаганлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Танқидий руҳда ўтказилган ушбу тадбир кучли баҳс-мунозараларга бой бўлди, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат персоналлаштириш маркази олдига аниқ чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиб, қонун ижросини ўз вақтида таъминлаш талабини қўйди.

Мавзуга оид

COVID-19 пандемияси пайтида мигрантларга...

Бу саволга Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томон...

Ўзбекистон элчиси британиялик сиёсатчила...

Элчи Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Умумпарт...

Сенат: Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжали...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хо...

Сўнгги янгиликлар