Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Долзарб

Юлия Савич: Конституция қабул қилинган кун мен учун катта байрам


МАСКАТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўмондаги ўзбек диаспораси фаоли Юлия Савич Ўзбекистон Республикаси Конититуциясининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида «Дунё» АА томонидан эълон қилинган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб йўллади.

— Конституция шахсан сиз учун нимани англатади?

— Мустақил Ўзбекистон Конституцияси МДҲ ҳудуди мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Конституция мен учун асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг нормалари нафақат давлат тизими, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш тамойилларини, балки жамоат ҳаётининг меъёрларини ҳам белгилайди.

—Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми?

— Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ҳуқуқий маданиятини ошириш билан фаол шуғулланиши керак. Шунингдек, ўз давлатининг Асосий қонунини билиш жамиятга интеллектуал салоҳияти билан келажакни қуришда ёрдам беради.

— Касбий фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан  фойдаланасизми?

— Албатта, мен кундалик ҳаётимда конституцион ҳуқуқларимдан  кенг фойдаланиб келаман. Жумладан, яқинда Ўмон Султонлигидаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилдим. Бу эрда мен ушбу мамлакатда яшашим ва турмуш ўртоғимнинг иши билан боғлиқ ҳолда вақтинча консуллик идорасида рўйхатдан ўтганман. Чиқиш визасининг амал қилиш муддати тугаши билан уни расмийлаштириш ёки халқаро паспортнинг янги намунасини олиш керак бўлди.

Конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазият ва Тошкентга бориш имконияти йўқлигини ҳисобга олиб, мен Ўзбекистон фуқароси сифатида элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилдим. У ерда менга юзага келган муаммо бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Айни пайтда, керакли ҳужжатларни тўлдиргандан сўнг, янги турдаги паспортни тўғридан-тўғри ўзим турган жойда оламан.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Конституция энг қийин вазиятларда ягона тўғри йўлни танлаётганда мамлакат ва халқни ҳимоя қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Конституция қабул қилинган кун мен учун катта байрам. Ушбу байрамни доимо оилам даврасида нишонлайман.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти МДХМИ ректорини «Д...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар инст...

Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда...

Қарор лойиҳасида аҳолини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза...

Янги турдаги COVID-19 коронавируси панде...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, д...

Сўнгги янгиликлар