Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

ЮНEСКО ҳузурида Хивада ўтказиладиган халқаро маданий форумга тайёргарлик кўриш жараёнига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди


ПАРИЖ, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий ваколатхонаси раҳбари Умид Шодиев мазкур халқаро ташкилот бош директорининг гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича ўринбосари Габриэла Рамос билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ижроси доирасида жорий йил Хива шаҳрида ЮНEСКО ҳомийлигида "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

ЮНEСКО томонидан форум масалалари бўйича ҳамкорлик координатори Габриэла Рамос тадбирнинг барча мазмуний ва ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқишда техник ва маслаҳат ёрдамини беришга тайёрлигини маълум қилди. У форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини амалий қўллаб-қувватлаш мақсадида ЮНEСКО ишчи гуруҳи тузилганини билдирди.

Томонлар форумни юқори даражада ўтказиш бўйича олиб борилаётган биргаликдаги тайёргарлик ишларининг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқди.

Халқаро конференция кун тартибини ишлаб чиқиш, анжуман иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва бошқа масалаларда ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид

Малайзиянинг статистика фаолиятини самар...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида 16-17 декабрь кунлари Ўзбекистон Рес...

Ўзбекистон элчихонаси: Апрель ойида АҚШд...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов «Project C.U.R.E.» нодавлат нотижорат ташкилотининг хориж...

Ўзбекистон элчиси Киев мэри билан икки т...

Тошкент ва Киев ўртасидаги биродарлик алоқалари йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш...

Сўнгги янгиликлар