Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Маданият

ЮНEСКО: Хива форуми - Марказий Осиёнинг умумий маданияти ва меросини ўрганиш ва оммалаштириш учун яна бир ажойиб имконият


ПАРИЖ, 27 январь. /"Дунё" АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил  қадимий Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида халқаро форум ўтказиш ташаббуси ҳақида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум ЮНEСКОнинг ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори билан ҳамкорликда ташкил этилиши таъкидланган. Анжуманнинг ўтказиш санаси мавжуд санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, аниқланади.

“ЮНEСКО кўп ўн йилликлар давомида Марказий Осиёнинг умумий тарихи ва умумий маданий меросини тарғиб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келмоқда. Бундай ишлар, жумладан, “Ипак йўли” лойиҳаси ва “Марказий Осиё цивилизациялари тарихи” номли кўп жилдли китобга киритилган ишларда қамраб олинган, - дейилган мақолада. - Бўлажак форум минтақа ва унинг сарҳадларидан ташқарида цивилизациялар шаклланишида муҳим роль ўйнаган Марказий Осиёнинг умумий маданияти ва меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш учун яна бир ажойиб имкониятдир”.

Хива Ипак йўли бўйлаб жойлашган қадимий шаҳарлардан бири сифатида таълим, фан ва маданият маркази бўлгани, минг йиллар давомида цивилизациялар бешиги бўлиб хизмат қилгани, Ичан-Қалъа 1990 йил ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани қайд этилган.

Мавзуга оид

Умуминсоний қадриятларга бағишлаб халқар...

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Бадиий академия билан ҳа...

Ўзбекистонда тарихий объектлар реставрац...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис...

Аҳмад Йилдирим: «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асар...

Семинарда шунингдек, Имом Термизий, Имом Доримий каби алломаларнинг ислом илми ривожига қў...

Сўнгги янгиликлар