Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   Парламент

ЮНЕСКО Парижда бўлиб ўтадиган «Демократия учун интернет» мавзусидаги Глобал анжуманга Қонунчилик палатаси депутатларини таклиф қилди

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ЮНЕСКОнинг ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича Бош директорининг ўринбосари Тауфик Желасси раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мулоқот аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

ЮНЕСКО вакиллари илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни юқори баҳолади. Сўнгги беш-олти йилда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги қиёфаси тубдан ўзгаргани, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва демократик ислоҳотларнинг намунаси сифатида намоён бўлаётганини эътироф этди.

Тауфик Желасси ўз навбатида, Тошкентда «Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференция давлатларда ахборот соҳасидаги муаммоларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш йўлида Ўзбекистон учун ЮНЕСКО ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.

Тадбир якунлари бўйича халқаро конференция иштирокчилари томонидан Тошкент декларацияси қабул қилинганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда Президентимизнинг тегишли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, тадқиқ этиш ҳамда тарқатишга оид ягона Ахборот кодексини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Хорижий томон ишлаб чиқилаётган ушбу кодекс ЮНЕСКО томонидан илмий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилишида кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Тауфик Желасси 2023 йил 21-23 февраль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Демократия учун интернет»  мавзусидаги Глобал анжуманга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини таклиф қилди.

Мавзуга оид

Сенат Раиси ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Пол...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Европа хавсизлик ва ҳамкорлик ташкил...

Сенатда «Туркия-Ўзбекистон» парламентлар...

Кеча Олий Мажлис Сенатида «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳининг раҳбари О...

Сенат Раиси ва Украина элчиси жамиятда х...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева 12 ноябрь куни Украинанинг Ўзбекисто...

Сўнгги янгиликлар