Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Март/2020   Илм-фан

ЮНЕСКО талабалар учун стипендия дастурини эълон қилди


ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. ЮНЕСКО 2020 йил 5-30 октябрь кунлари Халқаро конференцияда иштирок этиш учун стипендия дастурини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.

Конференцияда ЮНЕСКОга аъзо давлатлар ва ривожланаётган давлатлар талабалари иштирок этиши мумкин. Тадбир тили сифатида инглиз тили белгиланган.

Ғолибларга 450 АҚШ доллари миқдорида стипендия тўланади, ЮНЕСКО томонидан йўл харажатлари, тиббий суғурта қопланади ва бошқа имтиёзлар берилади.

Конференцияда иштирок этиш учун камида бакалавр даражасига эга бўлган, инглиз тилини биладиган ва 35 ёшдан катта бўлмаган номзодлар ариза топширишлари мумкин.

Таъкидланишича, онлайн аризалар 2020 йилнинг 3 апрелига қадар қабул қилинади.

Мавзуга оид

Қабул квоталари тасдиқланди...

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди....

Миллий ва хорижий экспертлар иштирокида ...

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази UNICEF билан ҳамкорликда «Умум...

«Ипак йўли» туризм халқаро университети...

«MARA» технология университети дунёдаги йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Униве...

Сўнгги янгиликлар