Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

21/Октабрь/2021   Жамият

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда «Ота-оналик ойлиги» лойиҳасига старт берди


ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча ЮНИСЕФ томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган болалар ҳаётини яхшилашда ота-оналарга кўмаклашиш бўйича Ота-оналик ойлиги эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Лойиҳа Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим вазирликлари ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида амалга оширилади.  

Ота-оналик ойлиги деб номланган ушбу лойиҳа - ота-оналарга илк болалик даврида ривожланиш бўйича далилларга асосланган ва ҳаёт учун муҳим бўлган маълумотларни тақдим этиш ва бола парвариши бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашишга қаратилган. Бир ой давомида етакчи миллий экспертлар илғор тажриба билан ўртоқлашади ва боланинг хар томонлама мукаммал ривожланишини таъминловчи маслаҳатлар тақдим этади.

Материаллар саломатлик, тўғри овқатланиш, иммунизация, эрта таълим ва рағбатлантириш ҳамда хавфсизлик масалалари бўйича тавсиялар, фото ва видеолавҳалардан иборат бўлади. Ҳамкор ташкилотлар ўз ижтимоий медиа-майдонлари орқали ҳаётдан олинган қизиқарли ҳикоялар, мақолалар ва маҳорат дарслари билан ўртоқлашади. Ташаббус доирасида илк болалик даврида ривожланиш бўйича мутахассислар теледастурлар орқали ота-оналарнинг саволларига жавоб беради.    

- Фарзандлар ҳаётининг илк йилларида эътиборли ота-она бўлиш инсон капиталини шакллантиришга ҳисса қўшиб, бола ва бутун халқ келажаги учун муҳим аҳамият касб этади, - деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода лойиҳа стартига бағишланган тадбирдаги нутқида. - Соғлик, овқатланиш, хавфсизлик  ва эрта таълим билан боғлиқ бўлган илк тадбирлар бола ривожланишининг асоси ҳисобланади. Оталар, оналар ва бола парвариши билан шуғулланадиган бошқа шахслар болалар ҳаётининг дастлабки йилларида уларни қай йўсинда парвариш қилиши ва қўллаб-қувватлаши боланинг баркамол ривожланиши учун ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Боланинг эрта ёшдаги ривожланиши у мактабда ва келгуси ҳаётида муваффақиятли бўлишига хизмат қилади.

Ота-оналар ва бола парваришловчилар учун материаллар билан ҳамкор ташкилотларнинг веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда ЮНИСЕФ, Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача  таълим вазирликлари ҳамкорлигида ота-оналарга мўлжалланган инновацион восита - «Bebbo» мобиль иловаси устида иш олиб борилмоқда. Қўлланилиши қулай қилиб яратилаётган мазкур «чўнтак йўриқномаси» ота-оналарга 7 ёшгача бўлган кичкинтойларни тарбиялашда кўмакчи бўлиши кутилмоқда. Ушбу мобиль иловани Ўзбекистонда 2021 йилнинг ноябрь ойида ишга тушуриш  кўзда тутилган.  

Мавзуга оид

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ...

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш йўлидаги Ўзбекистон – БМТ ҳамкорлиги масала...

ЖССТ ВА Миллий палата соғлиқни сақлаш ис...

Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекисто...

«Ғишткўприк» чегара божхона постига прес...

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси томонидан бир гуруҳ журналистлар, матбуот ...

Сўнгги янгиликлар