Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Жамият

ЮНИСЕФ ногиронлиги бўлган болалар ва ёшлар учун инклюзивликни таъминлашга чақирмоқда


ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни дунё миқёсида нишонланар экан, ЮНИСЕФ ногиронлиги бўлган болалар ва ёшлар учун инклюзив сиёсат юритишга ва ижтимоий ҳимоя хизматларини кенгайтиришга чақиради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири БМТнинг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотига таяниб.

“Ногиронлиги бўлган инсонлар кунини бу йил нишонлаш одатдагидан бошқача шароитда – Covid-19 ногиронлиги бўлган инсонлар учун тенгсизликни кучайтирган ва хизматлар тақдим этилишини узган вақтда бўляпти, - деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. - Бу даврдан чиқиб борар эканмиз, ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларга, қўшимча қийинчиликларни яратмасдан, балки имкониятларни кенг очиб беришга хизмат қиладиган ёндашувлар, сиёсат, тизим ва хизматларни қайта кўриб чиқиш ниҳоятда муҳидир”.

Covid-19 инқирозидан аввал ҳам ногиронлиги бўлган шахслар камбағаллик, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий фаоллик нуқтаи назаридан сезиларли тенгсизликка дуч келганлар. Коронавирус инқирози бу тўсиқлар ва тенгсизликларни кучайтириб юборди.

Янги маълумотлар шуни кўрсатадики, Covid-19 пайтида Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг 80 фоиздан кўпроғи ногиронлик билан боғлиқ соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишда узилишлар бўлгани тўғрисида, тўртдан бир қисми эса ногиронлиги бўлган инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги узилишлар ҳақида хабар берган. Бундан ташқари, уларнинг камида ярмида, ногиронлиги бўлган болалар пандемия даврида таълим олишлари учун ҳукуматлар тегишли чоралар кўрмаган.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар интернат муассасаларидаги болаларнинг энг кўп қисмини ташкил этади. Инклюзивни таъминлаш ва болаларнинг ўз оилаларида яшаш ҳуқуқини таъминлаш учун барча чораларни кўриш зарур.

“Биз яқинда ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун қабул қилинганини ва таълим тўғрисидаги қонунга барча болалар учун сифатли инклюзив таълим олиш имкониятларини кенгайтирадиган ўзгартишлар киритилганини қутлаймиз, - деди М.Мамедзаде. – Умид қиламизки, Ўзбекистон ногиронлиги бўлган қизлар ва ўғил болалар, аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш ҳамда Конвенцияни ратификация қилиш йўлида яна бир дадил олға қадам ташлайди”.

UNICEF болалар ва аёлларнинг универсал ҳуқуқларини ҳимоя қилишни илгари суради ва бу борада БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси асосий дастуруламалдир.

Мавзуга оид

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ета...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида чоршанба куни “Инсон қадр-...

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги “IT” макта...

Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўнали...

Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди...

Бугун Тошкент вақти билан соат 08:10 да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши сод...

Сўнгги янгиликлар