Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

ЮНИСEФ вакили: Ўзбекистоннинг «Меҳр» операцияси доирасида ватандошларни қайтариш ва уларнинг жамиятга мослашиши бўйича муваффақиятли тажрибаси кўплаб мамлакатларда қизиқиш уйғотмоқда


ТОШКEНТ, 21 декабрь. /«Дунё»АА/ БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде Чирчиқ шаҳридаги «Бўстон» санаториясида бўлиб, у ерда  «Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан олиб келинган аёллар ва болалар учун яратилган реабилитация шароитлари билан танишди.

 Мунир Мамадзаде «Дунё» АА мухбирига берган интервьюда ўз таассуротлари ҳақида сўзлаб берди

- БМТ тизими, жумладан, ЮНИСEФ Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолайди, - деди у. - Хусусан, биз «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» операцияларини ҳужжатлаштирдик ва минтақанинг энг яхши тажрибаси сифатида бошқа мамлакатларга тақдим этмоқдамиз. Ҳужжат жорий йил сентябрь ойида БМТ доирасида бўлиб ўтган тадбирларда инглиз ва рус тилларида тақдим этилди, минтақа мамлакатларида тарқатилди.

 Бошқача айтганда, «Меҳр» муваффақияти - бу алоҳида бир фикр-мулоҳаза эмас, балки ҳужжатлаштирилган ҳақиқатдир. Қўшни давлатлар вакиллари менга мамлакатингиз тажрибасини ўрганишда ёрдам сўраб тез-тез мурожаат қилиб туради.

 Мен ушбу реабилитация марказининг жиддий ролини ҳам таъкидлашни истардим. Чунки нотинч ўлкалардан қайтиб келган кишига бундай шароитдаги биринчи ришта ҳамда реинтеграция жараёнигача ташкил қилинган иш мазмуни ва сифати жуда муҳим.

 Менимча, бу катта эътибор ва жойлардаги машаққатли меҳнатни талаб қиладиган асосий ва жуда қийин даврдир. Биринчи ва  иккинчи операция тажрибаси муваффақиятли бўлган эди. Ушбу кампания ва реинтеграция жараёни ҳам муваффақиятли бўлишига ишонамиз ва умид қиламиз. Буларнинг барчаси ҳукумат даражасида мувофиқлаштирилган, барча вазирлик ва идоралар жалб қилинган. Менимча, энг муҳими - мамлакат раҳбариятининг сиёсий иродасидир.

Биз ушбу жараёнда иштирок этаётганлар иш самарали бўлишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солаётганини кўриб турибмиз. Бутун жамиятнинг кўмаги ҳам муҳим. Бу аёллар ва болалар турли вазият ва ҳолатларнинг қурбонлари эканлигини англаш керак. Биз, ўз навбатида, ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу амалиёт давом эттирилиши учун зарур бўлган ҳаракатларни қиламиз.

 ЮНИСEФ ушбу раундни ҳам муваффақиятли операция сифатида ҳужжатлаштиришига ишончим комил.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан, 2019 йил «Меҳр» гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Ироқдан 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди. Жорий ой ўтказилган «Меҳр-3» операцияси доирасида эса 98 нафар ватандошимиз юртга қайтарилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда бўлиб тур...

COVID-19 касаллигига чалиниш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли Туркия ҳудудида 31 декабрдан ...

Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳридаги ватан...

Кеча мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...

857 нафар ватандошимиз Новосибирскдан То...

Кеча “Новосибирск-Тошкент” йўналишида навбатдаги поезд йўлга чиқди. Унда Сибир федерал окр...

Сўнгги янгиликлар