Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


30/Апрель/2020   Иқтисодиёт

ЮНКТАД билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди


ЖEНEВА, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовнинг БМТ Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби М.Китуи билан музокаралари чоғида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда мамлакатимизнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси, шунингдек, ЮНКТАД вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ЮНКТАДнинг Рақобат ва истеъмолчилар сиёсати бўлими бошлиғи Тереза Морейра билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва ЮНКТАД ўртасидаги  ҳамкорликни 2020-2021 йилларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг институционал салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, давлат рақобат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг қўлланиши бўйича тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЮНКТАД экспертлари билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини осонлаштириш, «Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати шарҳи», «Инвестициялар бўйича қўлланма» ва эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепциясини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган эди.

Мавзуга оид

Тошкентда таълим соҳасида Ўзбекистон-Афғ...

Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида 20 ноябрь ...

Покистон компанияси Ўзбекистонда тўқима...

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Покистоннинг «AKD GROUP HOLDINGS» компанияси вакиллари бил...

Ўзбек экспортёрлари «Дунё» ахборот аген...

Ўзбек экспортёрлари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Сўнгги янгиликлар