Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Май/2020   Сиёсат

ЮНКТАД Ўзбекистон билан иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда


ЖEНEВА, 30 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш тафсилотлари Женевадаги халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) эътиборини тортди, хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Женевадаги БМТ ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакилига кўра, ЮНКТАД рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг бош юрист-маслаҳатчиси Пьер Хорн Ўзбекистон Президентининг монополияга қарши курашиш сиёсатини ривожлантириш бўйича қарорини юқори баҳолади.

Хусусан, ЮНКТАД Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканлиги қайд этди.

«Ташкилот мамлакатларга миллий рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни модернизациялашда ёрдам бериш бўйича бой тажрибага эга», - деди Пьер Хорн.

ЮНКТАД 2020-2021 йиллар Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг институционал салоҳиятини оширишда ёрдам бериш, давлат рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари учун «Рақобат тўғрисида»ги Қонунни қўллаш бўйича тренинглар ташкил этиш соҳаларида кўмак беришга тайёрлиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари...

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вази...

Альберт ТУРКСТРА: Президент Мурожаатнома...

Европа институтининг Осиё тадқиқотлари мувофиқлаштирувчиси Альберт ТУРКСТРА Президентимиз ...

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда инфляция 5...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси давом этмоқда....

Сўнгги янгиликлар