Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Август/2020   COVID-19

Юртимизда COVID-19 дан соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди


ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 13 август куни 669 кишида коронавирус аниқланди, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, 13 август куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг 554 нафар бемор соғайди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 33 минг 323 нафар бемордан 27 минг 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 минг 894 нафар бемордан 1 минг 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон фуқаролари учун Жанубий Корея...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Жанубий Корея COVID...

Нурмат Отабеков: бир кунда 11 минг 800 д...

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавирус панд...

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси...

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган беморлар сони 10 тага ортди....

Сўнгги янгиликлар