Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   COVID-19

Юртимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус қайд этилди


ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 минг 634 (+256) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида ва 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 46 минг 645 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 566 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

ССВ: коронавирусга чалинган бемор вафот ...

Коронавирусга чалинган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Н. Вафот этди....

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элч...

Тошкентга Жанубий Кореядан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди....

ССВ: коронавирус инфекцияси билан курашд...

Хитойнинг COVID-19 коронавирус инфекцияси олдини олишдаги профилактик чоралар ва даволаш б...

Сўнгги янгиликлар