Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   COVID-19

Юртимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус қайд этилди


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда 18 сентябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 минг 994 (+233) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 157 та ҳолат Тошкент шаҳрида, 21 таси Бухоро вилоятида, 14 таси Самарқанд вилоятида, 12 таси Наманган вилоятида, яна 12 таси Тошкент вилоятида, 11 таси Навоий вилоятида, 6 таси Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 46 минг 92 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 485 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Айрим тоифадаги шахсларга авиақатновлар ...

Айрим тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали мамлакатимизга кириш ва чиқишга рухсат бери...

Ўзбекистонда 13 июль куни 594 кишида кор...

13 июль куни мамлакатимизда 594 кишида коронавирус касаллиги қайд этилди....

Қоҳирадан парвоз қилган самолёт Тошкентг...

Мисрдан бортида 177 нафар Ўзбекистон фуқароси билан парвоз қилган ҳаво кемаси Тошкентга ет...

Сўнгги янгиликлар