Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Май/2020   Сиёсат

«Замонавий қишлоқ» лойиҳаси муҳокама қилинди


Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Шу борада Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи учун дастлабки режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади.

Давлатимиз раҳбари бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, «Замонавий қишлоқ»даги уйларни бошқа турар жойларга нисбатан арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда вилоятда камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари т...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Президент Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “...

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан би...

Сўнгги янгиликлар