Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Иқтисодиёт

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 5 миллиард АҚШ долларига тенг 25 та лойиҳани ҳаётга тадбиқ этади

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18 январь куни  Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги банк делегациясининг Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқарув, ижтимоий соҳа вакиллари, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан онлайн  учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, томонлар Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, учрашувларда Жаҳон банки гуруҳининг 2016–2021-молиявий йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастурини амалга ошириш натижалари, эришилган муваффақиятлар, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жорий дастури портфели (2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий қиймати қарийб 5,0 млрд АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳа), янги ҳамкорлик дастурини шакллантиришда асосий йўналишлар бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама этиш мақсадида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини тайёрлаш, уни мамлакат тараққиёт Стратегияси билан уйғунлаштириш мақсадида ҳамкорликнинг 10 устувор йўналишида 10 та ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Мавзуга оид

«Ўзбекистон темир йўллари» қишлоқ хўжал...

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини...

Ўзбекистон трансчегаравий электрон тижор...

Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Чжэнчжоу шаҳрида трансчегаравий электрон тижорат бўйича V...

Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини қуриш...

Энергетика вазирлиги Хитой, БАА, Россия, Туркия, Франция, ва бошқа давлатлар компаниялари...

Сўнгги янгиликлар