Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Апрель/2021   Иқтисодиёт

Жаҳон банки: Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 2021 йилда 4,8 фоизгача тикланади


ТОШКEНТ, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Жаҳон банки «Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича иқтисодий шарҳ»нинг навбатдаги нашрини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жорий йил Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ривожланаётган иқтисодиётларнинг 3,6 фоизга ўсиши кутилмоқда, чунки экспортнинг тикланиши ва саноат товарларига нархларнинг барқарорлашуви 2020 йил охирида бошланган пандемиянинг навбатдаги тўлқини ва яқинда янги коронавирус ҳолатлари кўпайганлигининг таъсирини юмшатади,  дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш 2021 йилда 3,7 фоизга ва 2022 йилда 4,1 фоизгача тикланиши кутилмоқда. Бу тарихий ўртача кўрсаткичлардан анча паст. Шу билан бирга, 2022 йилга келиб аҳоли жон бошига даромад ҳажми пандемиядан олдин эълон қилинган прогнозлардан 6,4 фоизга паст бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда пандемиянинг оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатларига қарамасдан, 2020 йилда амалга оширилишда давом этган ислоҳотлар дастури туфайли иқтисодий ўсиш мустаҳкамланиб боради.

Жаҳон банки таҳлилларига кўра, мамлакатда ЯИМнинг ўсиши 2021 йилда 4,8 фоизгача тикланишига эришилади. Бироқ ўсиш кўрсаткичларига жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръати ва аҳолини СOVID-19га қарши миллий эмлаш кампаниясининг натижалари ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Мавзуга оид

Республика кимё саноатининг салоҳиятидан...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзақов раҳбарлигида ва «Ўзкимё...

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиг...

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг макроиқтис...

Сўнгги янгиликлар