Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Илм-фан

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” танлови ташкил қилинади


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) талаба ёшларининг мамлакатимиз ташқи сиёсати, халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолиятига бўлган қизиқишини ошириш, Ташқи ишлар вазирлигининг устувор вазифалари тўғрисидаги билим ҳамда тушунчаларини кенгайтириш, шунингдек, вазирлик томонидан иқтидорли ва истиқболли талабаларини рағбатлантириш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” танлови эълон қилинди.

Танлов иштирокчиларига қуйидаги талаблар қўйилади:

– илмий мақола ўзбек, рус ва инглиз тилларида Times New Roman, 15 шрифтда тайёрланади ва 8-10 бетдан иборат бўлади;

– ташқи ишлар вазирлиги томонидан тавсия этилган мавзулардан бири танлаб олиниши лозим;

– рўйхатда мавжуд бўлмаган мавзу танланган ҳолда, қўшимча мавзуни ТИВ билан келишиш тавсия этилади;

– илмий мақолалар 2020 йилнинг сентябридан 2021 йилнинг апрелига қадар edu@mfa.uz ва kadr@mfa.uz электрон почтаси орқали умумлаштириш учун қабул қилинади;

– тажрибали дипломатлардан иборат комиссия аъзолари томонидан “Энг яхши илмий мақола” деб топилган мақола муаллифи Ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси билан тақдирланади;

– конкурс ғолиблари Ташқи ишлар вазирлиги тизимида мақсадли ва ўқув амалиётига таклиф этилади.

Мавзуга оид

«Neo Uzbekistan: mechauz» лойиҳаси хулос...

“MechaUz: Ўзбекистонда «Мехатроника ва робототехника» бакалавриат таълим йўналишини иннова...

Буюк Британияда Мирзо Улуғбек номидаги у...

Ўзбекистон илмий-тадқиқот марказлари вакиллари ҳамда Буюк Британиядаги Ибн Сино ва Мотурид...

Нагоя университети профессори Тошкент да...

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ва Нагоя университети вакиллари ўртасида таълим ва фан...

Сўнгги янгиликлар