Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Май/2021   Таълим

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Будапештнинг Корвинус университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда


ВЕНА, 16 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси кўмагида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ва Будапештнинг Матвей Корвин номидаги университети (Корвин университети) вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-музокараларда ЖИДУ проректори Саидмухтор Саидқосимов, «Халқаро алоқалар» ва «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» факультетлари деканлари Мурод Баҳодиров ва Умид Ҳамдамов, Корвинус университети ҳузуридаги Марказий Осиёни ўрганиш марказининг илмий масалалар бўйича директори Мартон Краснай, мазкур марказ ижрочи директори Миклош Рост ва Венгриянинг Тошкентдаги элчиси Петер Санто қатнашди.

Тадбирда таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларнинг амалий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Венгрия вакиллари таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги изчиллигини юқори баҳолади ва минтақавий мазмундаги қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишда ЖИДУ билан яқин шериклик ўрнатишга қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, ЖИДУ ва Корвинус университети ўртасида турли йўналишларда академик алмашинувларни амалга оширишдаги ўзаро манфаатдорлик алоҳида таъкидланди. Хусусан, профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн-маърузалар, семинарлар ва маҳорат мактаблари ўтказиш, қўшма илмий лойиҳалар амалга ошириш, малака ошириш дастурлари, ЖИДУ ва Корвинус университетида ташкил этилаётган конференциялар, «давра суҳбат»лари ва семинарларда иштирок этиш имконияти тўғрисида сўз юритилди.

Келажакда ЖИДУ ва Корвинус университети ўртасида икки томонлама дипломлар (double degree program) дастурларини жорий қилиш масаласини биргаликда ўрганишга қизиқиш билдирилди.

ЖИДУ ва Корвинус университети вакиллари университетлараро ҳамкорлик йўлидаги навбатдаги қадам сифатида Ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олди.

Мавзуга оид

МОХИ директори Марказий Осиё мамлакатлар...

Кеча Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика ...

АҚШ элчихонаси Термиз давлат университет...

АҚШ элчиси Даниел Розенблюм Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқ...

Афғонистон иршод, ҳаж ва вақф ишлари ваз...

Самарқандда ташкил этилган халқаро конференцияга ташриф буюрган Афғонистон иршод, ҳаж ва в...

Сўнгги янгиликлар