Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Таълим

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Инкубация ва акселерация маркази очилди

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Кеча Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар ўртасида IT-лойиҳаларни ривожлантириш учун Инкубация ва акселерация марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, маросимда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, университет ректори Содиқ Сафоев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, IT Park директори Фарход Ибрагимов, ташқи ишлар, олий ва ўрта таълим вазирликлари вакиллари, олий ўқув юртлари ректорлари, етакчи хусусий компаниялар раҳбарлари, ОАВ вакиллари, ЖИДУ ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Содиқ Сафоев  марказнинг тантанали очилиш маросимидаги нутқида  қуйидагиларни таъкидлади: «Рақамли технологияларнинг фаол ривожланиши бугунги кунда бутун дунёда асосий тренд ҳисобланади. Тобора кўпроқ мамлакатлар ушбу ўзгаришларнинг аҳамиятини англаб етиб, ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратмоқда, давлат, ижтимоий, таълим ва бошқа жараёнларни ҳар томонлама рақамлаштиришга қаратилган миллий рақамли ривожлантириш стратегияларини қабул қилмоқда.

«Рақамли дипломатия» атамаси мустаҳкам ўрин олган халқаро муносабатлар соҳасида ҳам жадал ривожланиш кузатилмоқда. Ўзбекистонда давлатимиз раҳбарининг Фармони билан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилинди. Ушбу кенг кўламли дастурий ҳужжат иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва мамлакатимиз ҳудудларини рақамли ўзгартириш бўйича йўл хариталарини ўз ичига олади».

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Huawei Technologies» компанияси билан биргаликда ягона IT экотизимини яратиш концепцияси – «Smart University»ни амалга оширишга киришди. Бугун очилаётган учун Инкубация ва акселерация маркази унинг таркибий қисми ҳисобланади. Марказ иқтидорли талабаларнинг ғояларини очиб бериш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга мўлжалланган ва стартап лойиҳаларини яратиш учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Университет ҳудудидаги марказ учун жиҳозланган аудиториялар ажратилган, улар орасида интерактив машғулотлар ўтказиш учун 60 кишилик аудитория, музокаралар хонаси мавжуд. Барча зарур жиҳозларга эга алоҳида коворкинг-офис, лойиҳа босқичлари тақдимотлари учун ихтисослаштирилган аудитория мавжуд. Марказ фаолияти доирасида талабалар учун маслаҳатлашувлар, турли танловлар ўтказилади.

Талабалар, шунингдек, 8 та модулни ўз ичига олган инкубация дастурларига ҳам жалб қилинади. Ушбу модуллар турли бизнес соҳаларидаги маърузачилар иштирокида ўтказилади, бу эса талабаларга ўз лойиҳасини самарали ва батафсил ишлаб чиқиш имконини беради.

Инкубация дастури даврида ЖИДУ профессор-ўқитувчилари талабаларга маркетинг, лойиҳа бошқаруви, юриспруденция, маркетинг тадқиқотлари ва бизнес режалар ва ҳоказолар бўйича билим олишга ёрдам беради. Инкубация дастурининг охирига келиб, талаба инвестиция фондлари билан ҳамкорлик қилиш учун пухта ишлаб чиқилган тақдимотларга эга бўлади. Ҳар бир модул бўйича ўқиш билан бир қаторда, резидентларга хатолар устида ишлаш ва маҳсулотларни такомиллаштириш учун координатор билан эксперт сессияси ўтказилади.

Тадбир доирасида меҳмонларга университет талабаларининг таълим ва қурилиш соҳасидаги стартап ғоялари тақдимотлари ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, ЖИДУ битирувчиси, Black Swan Consulting юридик консалтинг компанияси раҳбари А. Ахмедов томонидан «Стартап ва венчур инвестицияларни ривожлантириш истиқболлари: норматив-ҳуқуқий база, қонунчиликдаги камчиликлар, амалдаги ва хорижий амалиёт» мавзусида интерфаол машғулот ўтказилди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонасининг ...

Жорий йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консули Ф.Насрие...

Тошкентда Ўзбекистон – Венгрия ректорлар...

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгрия ректорлар конференцияси бош котиби Золтан Дубеци...

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистонда 4,2 м...

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистоннинг олий таълим ташкилотларида таҳсил олган хорижлик тала...

Сўнгги янгиликлар